Қозоғистон Президенти Мудофаа вазирлигидаги аҳволни мажмуавий текшириш учун тузилган комиссияси аъзолари йиғилишини ўтказди. Замонавий таҳдид ва хатарларга самарали жавоб бера оладиган армияни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни тинглади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқишни топширди. Текширув натижалари Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш режасини тайёрлашда ҳисобга олинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

