Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Миллий Ассамблея Спикери Чо Чжон Шик Ханган паркидаги қозоқ этноовулига борди. Олий мартабали меҳмонлар ўтов ва қозоқ халқининг етти хазинасига бағишланган «Жети қазина» инсталляциясини томоша қилди. «Бирлик» ансамбли ва Қозоғистон корейс театри балет труппасининг «Дўстлик» рамзий рақси дастурнинг энг ёрқин чиқишларини тақдим этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Чо Чжон Шик эътиборига камондан отиш бўйича маҳорат дарси ҳавола этилди. Парк осмонига икки давлат байроқлари туширилган дронлар, шунингдек, «Қозоғистон-Корея ёрқин келажак сари биргаликда интилмоқда» ёзуви туширилган дирижабль кўтарилди. Сўнг Президент Корея Республикасида ўқиётган ва ишлаётган қозоғистонликлар билан суҳбатлашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев юртдошларимизга мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий янгиланиш ҳақида сўзлаб берди. Ватандошларимиз ўз ютуқ-режалари билан ўртоқлашди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

