Қозоғистон ва Германия қўшма таълим дастури, илмий тадқиқот ва технологиялар трансфери марказларини ривожлантириш ниятида. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Германия олий ўқув юрти ректорлари ва илмий институти раҳбарлари билан ушбу масалани муҳокама қилди. Хусусан, таълим алмашинуви дастурини йўлга қўйиш, тадқиқотларни кенгайтириш, университетлар ва саноат ҳамкорлиги таклиф этилди. «TiBeRIUM» лойиҳасида шундай ёндашувдан фойдаланилган. Шарқий Қозоғистон техника университети, Ульба металлургия заводи ва Фрайберг кончилар академияси унда қатнашяпти. Тадқиқотлар титан ва бериллий олиш учун кам углеродли ишлаб чиқариш занжири яратишга қаратилган. Яна бир истиқболли йўналиш - сунъий идрок. Қозоғистон Германия олий ўқув юрти ҳамда компанияларига биргаликда муҳандислик лабораториялари ташкил этиш ва амалий рақамли ечимлар ишлаб чиқишни таклиф этди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

