Қозоғистон ва Бельгия СИ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Қозоғистон ва Бельгия СИ соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Қозоғистон Президенти, Бельгия қироли Филипп ва қиролича Матильдага сунъий интеллект соҳасидаги янги ишланмалар кўрсатилди. «Alem.ai» халқаро марказида юқори мартабали меҳмонлар робототехника, музей ҳамда сунъий идрок кинотеатри имкониятлари билан танишди. «TUMO Astana» таълим дастури, Қозоғистон-Бельгия сунъий интеллект билан математика лабораторияси тақдим этилди. Биринчи лойиҳалар ичида нейрология соҳасидаги тадқиқотларга бағишланган «NeuroLearn», Паркинсон касаллигини эрта аниқлаш усулларига қаратилган «ParkScreen» лойиҳалари бор. Ташриф чоғида Гент университети қозоғистонлик ўқувчи ҳамда талабаларга физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари Франсуа Энглер, Герард’т Хоофт ва Мишель Майор, шунингдек, белгиялик астронавт Франк де-Винненинг дастхатлари қўйилган телескопни совға қилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.