Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Халқаро сайёрани кўкаламзорлаштириш кунини таъсис этди

Қозоғистон ташаббуси билан БМТ Халқаро сайёрани кўкаламзорлаштириш кунини таъсис этди

БМТ Бош Ассамблеяси Қозоғистон ташаббуси билан 22 апрелни Халқаро сайёрани кўкаламзорлаштириш куни, деб эълон қилди. Бу ғояни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўтган йилнинг сентябрь ойида Бош Ассамблеянинг 80-сессиясида илгари сурган эди. Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, резолюцияни дунёнинг турли минтақаларидаги 32 та давлат ҳаммуаллиф сифатида қўллаб-қувватлади. Янги байрам кўкаламзорлаштириш, табиий экотизимларни тиклаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларида давлатлар фаолиятини бирлаштиришга қаратилган. Қозоғистон учун у экологик сиёсатнинг бир қисми бўлади. Эслатамиз, сўнгги беш йил ичида Қозоғистон давлат ўрмон фонди ҳудудида бир ярим миллиарддан зиёд кўчат экилди. Орол денгизининг қуриб қолган қисмида ҳам кенг кўламли ишлар олиб бориляпти. Халқаро ташаббус мамлакатда ободонлаштириш ва экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган «Тоза Қозоғистон» умуммиллий акциясининг мақсадларига ҳам мос келади.

Абдумалик Сарманов таржимаси