Қозоғистон талабалари жаҳон чемпионатида бронза медаль совриндорлари бўлди

Қозоғистон талабалари жаҳон чемпионатида бронза медаль совриндорлари бўлди

Олий ўқув юртлари жамоалари ўртасида шахмат бўйича биринчи жаҳон чемпионатида Қозоғистон талабалари бронза медаль совриндорлари бўлди. Турли мамлакатларнинг 16 та университети вакиллари Алматида FIDE мукофотлари учун курашди. Шоҳсупага сари йўл осон кечмади. Ташкилотчилар таъкидлашича, турнирнинг энг қизиқарли ва ҳаяжонли ўйинида Қозоғистон миллий спорт университети жамоаси «University of Texas at Dallas»ни мағлуб этди. Қозоғистонликлар Гарвард ва Кембриждан келган рақибларни ҳам доғда қолдирди. Эслатамиз, дебют жаҳон чемпионати энг кучли университет шахмат мактабларини бир майдончада жамлади. Асосий мақсад: интеллектуал спортни ривожлантириш ва олий ўқув юртлари ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш. Беллашувлар якунида «Ural State Mining University» жамоаси ғалаба қозонди. Иккинчи ўринда:  АҚШ вакили - «Saint Louis University». Чемпионат соврин жамғармаси 15 миллион тенгени ташкил этди.


Дармен Садвақасов, Қозоғистон шахмат федерацияси биринчи вице-президенти:


- Қозоғистон Спорт университети жамоаси биринчи марта ўтказилаётган мазкур жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганидан жуда мамнунман. Бунга охирги сонияларда эришишга муваффақ бўлдик, дея оламиз. Ажойиб муҳит ва бу, эҳтимол, энг муҳим нарса. Қозоғистоннинг биринчи Бутунжаҳон шахмат универсиадасини, университет жамоалари ўртасида жаҳон чемпионатини ўтказиш ташаббуси, бу, айтиш мумкинки, муваффақиятли ташаббус.


Қазибек Нўгербек, Fide World University Team Chess Championship бронза медали соҳиби:


- Ким биландир ўйнаш осон кўринади, лекин биз ҳар бир партия учун жон куйдирамиз. Чунки ҳар қандай рақиб «кутилмаган совға» тақдим этиши мумкин. Шунинг учун бир сония ҳам бўшашмаслик керак. Бизникилар шундай кайфиятда келди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.