Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси «Sailau AI» сунъий
интеллект ёрдамчисини ишга туширди. У сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича саволларга кеча-ю кундуз қозоқ ва
рус тилларида жавоб беради. Ёрдамчи орқали уйда овоз бериш, ҳисобдан чиқариш гувоҳномасини олиш ёки сайловчилар рўйхатидаги
маълумотларни текшириш ҳақида билиб олишингиз мумкин. Хизмат маҳаллий «AlemLLM»
тил модели асосида яратилган. Жавоблар Конституция ва бошқа қонунлар асосида
шакллантирилади. МСК расмий веб-сайти ва Марказий сайлов комиссиясининг телеграмдаги
саҳифасида "Sailau AI"дан фойдаланиш мумкин. Ҳозир муаллифлар жавобларнинг
аниқлиги ва сифатини ошириш учун тизимни ўргатишда давом этяпти. Эслатамиз,
Қурултойга депутатлар сайлови 23 август, якшанба куни бўлиб ўтади. Овоз бериш
маҳаллий вақт билан эрталаб соат 7 дан кечки 8 гача давом этади. Сайловолди ташвиқот 21 август куни якунланади. Кейин сукунат куни
бошланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

