Қозоғистон Президентининг Германияга расмий ташрифи бошланди

Қозоғистон Президентининг Германияга расмий ташрифи бошланди

Федерал Президент Франк-Валтер Штайнмайер таклифига биноан давлатимиз раҳбарининг Германияга расмий ташрифи бошланди. Айни пайтда Қосим-Жўмарт Тўқаев Берлинда бўлиб турибди. Қозоғистон Президенти Германия етакчиси ва Федерал канцлер билан музокаралар ўтказади. Муҳокама марказида - икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масаласи. Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев Мюнхен шаҳрига ташриф буюриб, Германиянинг етакчи компаниялари, молиявий тузилма раҳбари, олий ўқув юрти ректори ва илмий доира вакиллари билан учрашади. Қозоғистон Президенти, шунингдек, Берлиндаги бизнес-форум ва Мюнхендаги технологик форумда иштирок этади.


Абдумалик Сарманов таржимаси