Қозоғистондаги Қурултой сайловларига 777 нафар аккредитациядан ўтган
халқаро кузатувчи келди. Уларнинг 300 нафардан ортиғи Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Демократик
институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюро, шунингдек, EХҲТ ва Европа Кенгаши
Парламент ассамблеялари вакиллари. Экспертлар сайлов кампанияси бориши,
сайлов комиссиялари фаолияти, партиялар учун
яратилган шарт-шароитлар, оммавий ахборот воситалари ишини баҳолади. Улар
сайловга етарлича техник тайёргарлик кўрилгани, фуқаролар
яхши хабардор қилинганини таъкидлади. Участкаларда шарт-шароит яратилгани ижобий баҳоланди,
партиялар молиявий ҳисоботи, МСК иш
юритиши, миллий ва халқаро кузатувчилар учун имкониятларга эътибор қаратилди. Ушбу
йўналишларнинг барчаси сайлов жараёни шаффофлигининг муҳим элементлари сифатида
кўрилди.
Севилай Челенк, Европа Кенгаши Парламент ассамблеяси кузатувчилар делегацияси раҳбари, Туркия:
-
Европа Кенгаши Парламенти ассамблеяси учун сайловларни
кузатиш шунчаки техник жараён эмас. Биз рақобат, иштирокчилар учун тенг
шароитлар, шаффоф, ишончга лойиқ тизимда сиёсий
ҳуқуқлардан фойдаланиш имконият мавжуд шароит таъминланганини баҳолаймиз.
Қозоғистон халқига бутун ташрифимиз давомида илиқ ва
самимий қабул учун сидқидилдан миннатдорчилик
билдирмоқчиман.
Винсент
Пикет, Европада Хавфсизлик ва
ҳамкорлик ташкилоти демократик институтлари ва ҳуқуқлар бюроси миссияси раҳбари, Нидерландия:
-
Кузатишларимиз шуни кўрсатмоқдаки, марказий, ҳудудий ва маҳаллий даражадаги
сайлов комиссиялари тадбирга профессионал
даражада тайёрланди, барчаси қонунда
белгиланган муддатларда ўтди. МСК 74 минг нафарга яқин
ходимга кенг кўламда таълим берди. Сайловчилар учун катта ахборот кампаниясини
ўтказди. Бундан ташқари, ногиронлар учун
сайлов участкаларида қулайлик яратилишига эътибор қаратди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

