Қосим-Жўмарт Тўқаев: Қурултойга сайловлар мисли кўрилмаган юқори даражада ташкил қилинди

Қосим-Жўмарт Тўқаев: Қурултойга сайловлар мисли кўрилмаган юқори даражада ташкил қилинди

Халқаро ҳамжамият сайлов натижаларини тан олди, уларнинг миллий қонунчиликка ва барча талабларга мувофиқлигини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Август конференцияси ялпи мажлисида гапирди. Президент Қурултойга биринчи сайлов мисли кўрилмаган даражада юқори савияда ташкил этилганини таъкидлади. У Марказий сайлов комиссиясининг ишини алоҳида кўрсатиб ўтди. Сайлов жараёнида замонавий ечимлар, шу жумладан, сунъий интеллект технологиялари жорий этилаётгани ҳам эътиборга молик. Бир палатали Қурултойнинг биринчи сессияси Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилди, тегишли Фармон имзоланди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

- Сайловолди пойга давомида мамлакат келажагига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин бўлган кўплаб конструктив таклифлар билдирилди. Сайловчилар ҳам бу ишан четда қолмади, барча масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим этди. Биз буни ташвиқот жараёнида, умуммиллий телевизион дебатлар ва ахборот маконидаги очиқ мунозараларда кузатдик. Шу тариқа, жамиятда ўзаро ҳурмат, масъулият ва фикрлар хилма-хиллиги қадриятлари илдиз отмоқда, янги сиёсий маданият шаклланмоқда. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.