Қозоғистон Президенти бугун Атирау вилояти ҳокими Бўлат Акчулақовни қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга вилоятдаги
ижтимоий-иқтисодий вазият ҳақида маълумот тақдим этилди. Хусусан, йирик
инвестиция лойиҳалари, нефть-газ-кимё тармоғини ривожлантириш, ижтимоий ва
муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш бўйича ҳисобот берилди. Иқтисодни
диверсификация қилиш ва экологик вазиятни яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор
қаратилди. Йиғилиш якунида Президент қатор топшириқлар берди.
Шунингдек, бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилояти ҳокимини қабул қилди. Есет
Байкен саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб этиш, муҳандислик
тармоқларини модернизация қилиш борасидаги ишлар ҳақида маълумот берди. Лойиҳаларни рўёбга чиқариш бўйича таклифлар тақдим этилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Улитау вилоятининг барқарор ривожланишини
таъминлаш ва фуқароларнинг турмуш
сифатини яхшилашга қаратилган қатор топшириқлар берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

