Қозоғистон Президенти Дания Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Дания Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Дания Ташқи ишлар вазирини қабул қилди. Ларс Лёкке Расмуссен Астанага расмий ташриф билан келди. Томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Келгуси йилда икки давлат дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 35 йиллигини нишонлайди. Давлат раҳбари алоқаларнинг ижобий динамикасини таъкидлади, Алмати вилоятида «Carlsberg» инвестициявий лойиҳасининг ишга туширилишини олқишлади. Транспорт ва логистика, рақамлаштириш ва сунъий интеллект, ўта муҳим минераллар, қишлоқ хўжалиги, сув хавфсизлиги соҳаларида қўшма лойиҳалар кўриб чиқилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.