Қозоғистон нефтни қайта ишлаш ҳажмини сезиларли даражада ошириш ниятида. Мамлакатда мавжуд учта нефтни қайта ишлаш заводининг умумий қуввати ҳозир 17,5 миллион тоннага тенг. Бу кўрсаткич яқин келажакда 29 миллион тоннагача ошиши режалаштирилган. Чимкентдаги завод 2030 йилга бориб, қувватини икки марта - 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача, Павлодардаги завод эса 6 миллион тоннадан 9 миллион тоннагача оширади. Атирау нефтни қайта ишлаш заводи 6 миллион тоннагача маҳсулот чиқара бошлайди. Мамлакатда тўртинчи йирик нефтни қайта ишлаш заводини қуриш масаласи кўриляпти. Қозоғистонга йилига 40 миллион тоннагача маҳсулот керак бўлади. Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида ўтказилган йиғилишда йил охиригача тўртинчи нефтни қайта ишлаш корхонасининг асосий параметрлари - қуввати, жойлашуви, хомашё базаси ва иқтисодий моделини аниқлаш бўйича топшириқ берилди. Ишлаб турган заводларни модернизация қилиш муддатлари ва ички бозорни нефть маҳсулотлари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

