Қозоғистон иқтисодиёти 4,2 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисодиёти 4,2 фоизга ўсди

Қозоғистон иқтисодиёти жорий йилнинг тўққиз ойида 4,2 фоизга ўсди. Қурилиш, қайта ишлаш саноати, транспорт ва савдо мазкур динамикани таъминлайди. Ялпи ички маҳсулот ўсишининг 80 фоиздан кўпроғи ушбу соҳалар ҳиссасига тўғри келди. Мамлакатда тадбиркорлик фаоллиги ошаётгани кузатилди. Кичик бизнес ва ўзини ўзи банд қилганлар сони учдан бир қисмга кўпайиб, 3 миллион кишидан ошди. Умумий тартибда ишлаётган тадбиркорлар, шу жумладан, ҚҚС тўловчилар сони 28 фоизга ошди. Яна бир драйвер - инвестициялар. Январь-сентябрь ойларида асосий капиталга 16 триллион тенгедан зиёд сармоя киритилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 7 фоизга кўп. Хусусий инвестициялар ҳажми 18 фоизга ортди.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

– Инвестиция сиёсати концепциясига кўра, келгуси 5 йилда асосий капиталга сармоя киритиш ҳажми 3 марта ўсиши керак. Мамлакатга технологиялар, малакалар олиб кириш, янги бозорларга чиқишни таъминлаш имконига эга йирик инвесторларни жалб қилиш ишларини фаоллаштириш зарур. Қозоғистоннинг узоқ муддатли стратегик манфаатларини акс эттирувчи, замонавий, илмталаб ишлаб чиқаришлар драйверига айланиши учун "Инвестицияларга буюртма" механизмини такомиллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.