Қозоғистонда электр станцияларини таъмирлашга 384 миллиард тенге ажратилди

Қозоғистонда электр станцияларини таъмирлашга 384 миллиард тенге ажратилди

Жорий йилда Қозоғистонда электр станцияларини таъмирлашга 384 миллиард тенге ажратилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 9 фоизга кўп. Жами 9 та энергоблок, 50 тадан зиёд қозонхона ва турбиналар тўла модернизация қилинади. Иситиш мавсумига тайёргарлик тегишли жадвалга мувофиқ тўлиқ олиб бориляпти.  Электр ва иссиқлик тармоқлари ҳам янгиланмоқда. 6 минг километрдан зиёд электр узатиш линияси, 135 та подстанция ва 65 километр иссиқлик тармоқлари таъмирланди. Жами, 17 минг километрдан зиёд электр узатиш линияси ва 377 километр иссиқлик тармоқлари янгиланади.


Ержан Ертаев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги қўмитаси раиси:


– Ёқилғи билан барқарор таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Энергетика корхоналари омборларида 3,5 миллион тонна кўмир ва 143 минг тонна мазут захираси бор. Иситиш мавсумигача аҳоли ва уй-жой коммунал хўжалиги эҳтиёжлари учун 7,3 миллион тонна кўмир жамғарилади. Иситиш мавсумига тайёргарлик бўйича барча чора-тадбирлар жадвалга мувофиқ амалга оширилмоқда. Топшириқ ижроси Энергетика вазирлигининг доимий назоратида.

Абдумалик Сарманов таржимаси.