Қозоғистон фуқаро мудофааси тизимини такомиллаштиради

Қозоғистон фуқаро мудофааси тизимини такомиллаштиради

Фавқулодда вазиятлар вазири Шинғис Аринов Қозоғистон Президентига фуқаро муҳофазаси тизимини модернизация қилиш бўйича ҳисобот берди. Сўнгги икки йил ичида вазирлик бир ярим мингтага яқин техника бирлиги олди. Авиация янгиланмоқда, замонавий қутқарув мажмуалари, дронлар ва алоқа воситалари олиб келиняпти. Бу эса фавқулодда вазиятларда фаолият юритиш тезлигини ошириш имконини берди. Қутқарув тузилмалари тармоғи кенгайтирилди, янги универсал бўлинмалар, авиация ва денгиз отрядлари ташкил этиляпти. "Қишлоқ қутқарувчилари" дастури доирасида ҳудудларда 237 та кўнгилли ўт ўчириш пости ташкил этилди. Хавфли вазиятларда аҳолини дарҳол хабардор қилиш тизими ривожланяпти. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказлари имкониятлари кенгайтирилди, табиий ёнғинларни барвақт аниқлаш технологиялари жорий этила бошлади.

Шинғис Аринов, Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири:

- Президент фуқаро хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни ижобий баҳолади, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда туман ва қишлоқ қутқарув бўлинмалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш, ёнғин хавфсизлигини ошириш бўйича ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.