Қозоғистон билан Бельгия ўртасида маҳсулот айланмаси бир маромда ўсишда давом этмоқда. 2025 йил якунларига кўра, у деярли 28 фоизга ўсган ва 583 миллион долларни ташкил қилган. Шундан 311 миллиондан кўпроғи Қозоғистон экспортига тўғри келади. Жорий йилда ҳам ижобий динамика сақланиб қолади. Январь-август ойларида ўзаро савдо 353 миллион долларни кўрсатган, деярли 9 фоизга ошган. Европанинг мазкур давлатига юртимиздан зиғир уруғи, буғдой, молибден, титан ҳамда ферроқотишмалар юборилади. Аксинча йўналишда эса нефть маҳсулотлари, техника ва дори-дармон келади. Бугунги кунда Бельгия Қозоғистоннинг йирик инвесторларидан бири саналади. Сўнгги йигирма йилда бу мамлакат компаниялари юртимиз иқтисодиётига 15 миллиард доллардан зиёд сармоя йўналтирган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

