Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда юз берган
кучли зилзила оқибатида кўплаб қурбонлар берилгани муносабати билан Колумбия
Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Қозоғистон Президенти ҳалок
бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор қилди, бедарак йўқолганларнинг
оила аъзолари билан учрашишига умид билдирди.
Эслатамиз, Колумбия
президенти Абелардо де ла Эсприэлья
7,4 магнитудали зилзиладан кейин мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Унга
кўра, расмийлар одамларни қутқариш ва жабрланган ҳудудларга ёрдам бериш учун
барча имкониятларни ишга солган. Қидирув-қутқарув ишлари кеча-ю кундуз давом
этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, 130 нафардан зиёд одам ҳалок бўлган, жароҳатланган сони беш юздан ошди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

