Қозоғистон Президенти янги тайинланган Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеубердини қабул қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев ташқи сиёсат идорасининг
асосий вазифаларини белгилайди,
Қозоғистон миллий манфаатларини изчил илгари суриш, мувозанатли ташқи сиёсатни
мустаҳкамлаш ва иқтисодий дипломатияни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.
Кўп томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш ва хориждаги қозоғистонликларнинг ҳуқуқ
ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида
эътибор қаратилди.
Давлат раҳбари иштирокидаги бўлажак халқаро тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

