Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик Кенгаши девони билан йиғилиш ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик Кенгаши девони билан йиғилиш ўтказди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Хавфсизлик Кенгаши девони билан йиғилиш ўтказди. Бу - тузилма мустақил давлат органи сифатида ташкил этилганидан кейин ўтказилган биринчи мажлис. Қосим-Жўмарт Тўқаев дунёда юз бераётган шиддатли ўзгаришлар шароитида Хавфсизлик Кенгаши муҳим масалалар бўйича аниқ ва пухта қарорлар қабул қилиш марказига айланиши кераклигини таъкидлади. Йиғилишда киберхавфсизлик ва сунъий идрокдан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Хавфсизлик кенгаши раиси озиқ-овқат, сув ва энергетика хавфсизлиги масалаларига тўхталди, бу борадаги устувор йўналишларни кўрсатиб ўтди. Қозоғистон Президенти «Қонун ва тартиб» тамойилини асосий йўналиш деб атади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.