МСК Қурултой депутатларини рўйхатга олди

МСК Қурултой депутатларини рўйхатга олди

Қурултойнинг 145 нафар депутати Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси томонидан XVI йиғилишда расман рўйхатга олинди. "Қурултой ва унинг депутатлари мақоми тўғрисида"ги Конституциявий қонуннинг 44-моддасига мувофиқ, шу сониядан улар ваколатларига эга бўлди. Эслатамиз, сайловда беш фоизлик чегарадан ўта олган 5 та сиёсий партиянинг барчаси тегишли рўйхатларни тақдим этди. "Adilet" 110 мандат, "Auil" - 10, «Respublica» - 9, ОСДП ва "Aқ жўл" - 8 тадан мандат олди. Депутатларга гувоҳномалар ва кўкрак нишонлари топширилди. МСК раиси Нурлан Абдиров депутатлик мандати, аввало, сайловчилар ишончи ва танлови натижаси эканини таъкидлади. Шу билан бирга, депутатнинг бурчи, жамият ва мамлакат олдида масъуллигини таъкидлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.