МСК: соат 18:00 гача сайловчиларнинг 72 фоизи овоз берди

МСК: соат 18:00 гача сайловчиларнинг 72 фоизи овоз берди

Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси маълум қилишича, Астана вақти билан соат 18:00 гача 72 фоиздан зиёд мамлакат фуқаролари овоз берди. Шу тариқа, бир палатали Қурултойга сайловида 9 миллион 95 минг нафардан зиёд шахс ўз фуқаролик фикрини билдирди. Энг юқори фаоллик Туркистон вилоятида қайд этилди. Унда аҳолининг 90 фоизидан кўпроғи овоз берди. Жетису вилоятида бу кўрсаткич 89,69 фоизни, Қизил Ўрда вилоятида эса 88 фоизни ташкил қилди. Сайлов участкалари соат 20:00гача ишини давом эттирмоқда, фуқаролар иштироки тўғрисида маълумот янгиланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.