МДҲ кузатувчилар миссияси Қурултой сайловининг боришини баҳолади

МДҲ кузатувчилар миссияси Қурултой сайловининг боришини баҳолади

Сайлов жараёнини ташкил этиш, комиссиялар тайёргарлиги, участкалардаги шароитлар халқаро кузатувчиларнинг эътиборида. МДҲ кузатувчилари миссияси вакиллари участкалар очилганидан буён Астанада ва мамлакатнинг 14 та минтақасида ишлаяпти. Улар пойтахтдаги 30-сайлов участкасига ташриф буюрди, участка комиссияси иши ва овоз бериш тартиби билан танишди. МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Игор Петришенко ўз хулосалари билан ўртоқлашаркан, турли ёшдаги сайловчиларнинг фаоллигини қайд этди.

Игорь Петришенко, МДҲ кузатувчилари миссияси раиси:

- Биз халқаро кузатувчилар сифатида амалга ошираётган ва эътибор қаратаётган барча элементларга Қозоғистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тўлиқ риоя қилинди. Сайлов участкасига кексалар ҳам, энг муҳими, ёшлар ҳам келиши жуда ёқимли. Одамларнинг фаоллигини кўряпмиз. Бу шуни англатадики, Қозоғистонда турмуш янада қулай, шинам бўлади, Қозоғистон демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва адолатли давлат сифатида барча йўналишларда ривожланишидан ҳамма манфаатдор.


Астанада 517 та овоз бериш участкаси ишлаб турибди

Пойтахтдаги сайловчилар рўйхатига бир миллион нафардан зиёд фуқаро киритилган. 517 та сайлов участкаси ишлаяпти.  Улар соат еттидан буён очиқ. Фуқароларнинг барча тоифалари, шу жумладан, алоҳида эҳтиёжга эга шахслар учун тутқичлар, тактил навигация мавжуд, эшитиш ва кўриш қобилияти чекланган шахслар учун техник воситалар билан жиҳозланган махсус овоз бериш кабиналари бор. Ёмғирли об-ҳавога қарамай, пойтахт аҳолиси фаол овоз бермоқда, кўпчилик оиласи билан келяпти. Фуқаролар сайловда иштирок этишни ўзларининг фуқаролик бурчи деб атади.

Алия Атабекова, Астана  шаҳридан:

- Мен ҳар доим овоз бераман, албатта, келаман. Яхшиликка ишонишни хоҳлайман, Қозоғистонимиз ҳамма жойда танилган. Фаровонлик, Қозоғистон учун, халқимиз учун ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

Айгуль Махамбетова, Астана  шаҳридан:

- Бугун ёмғир ёғаяпти, ёмғирнинг муҳим воқеа - сайлов билан боғланиши яхши гумон. Ўйлайманки, Қозоғистонда ҳамма нарса яхши бўлади, асосийси тинчлик, тотувлик, дўстлик бўлсин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.