25 сентябрь куни Давлат раҳбарининг фармойиши билан Манғистау вилоятида ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани сабабли Қозоғистонда умуммиллий мотам эълон қилинди. Қозоғистон Президенти машғулотлар чоғида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди. Мамлакат бўйлаб давлат муассасаларида, шунингдек, хориждаги дипломатик ваколатхоналар биноларида давлат байроқлари бир оз туширилди. Маданий-оммавий тадбирлар бекор қилинди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ҳукумат комиссиясига воқеа сабабларини аниқлаш, жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чоралар кўришни топширди. Манғистау вилоятидаги фожиа жойида Бош вазир ўринбосари Қанат Бўзумбаев бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси ишламоқда. Мудофаа вазирлиги Каспий денгизи акваториясида қидирув операцияси якунланганини маълум қилди. Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар сони 14 нафарга етди. Қутқарилган уч кишидан бири шифохонада. Эслатиб ўтамиз, фожиа 24 сентябрь куни Манғистау вилоятида содир бўлган. Машғулотлар давомида об-ҳавонинг кескин ёмонлашуви ва шамол кучайиши туфайли 17 нафар ҳарбийни сув олиб кетган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

