Қозоғистон Президенти суперкомпьютерни ишга туширишда қатнашди

Қозоғистон Президенти суперкомпьютерни ишга туширишда қатнашди

Қозоғистонда расман суперкомпьютер ишга туширилди. Аlem cloud Миллий марказида бўлиб ўтган маросимда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев иштирок этди. Тизим тегишли вазирликнинг янги маълумот марказида ўрнатилган. Суперкомпьютер кластери — Марказий Осиё минтақасидаги энг қудратли ҳисоблаш воситаси. Унинг ишга туширилиши асосий соҳаларни рақамлаштиришда муҳим қадам ҳисобланади. Шунингдек, нейротармоқларни, рақамли иқтисодиёт ва фанни равнақ топтиришга хизмат қилади, университетлар, стартаплар ва IT-компаниялар учун у очиқ бўлади. Давлат раҳбари бугунги воқеани мамлакат технологик тараққиётида муҳим қадам деб атади.


Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири:


- Бугун сизнинг топшириғингизга кўра, Қозоғистонда 2 экзафлопс маҳсулдорликка эга NVIDIA H200 чиплари базасида миллий суперкомпьютер кластери ишга туширилди. Қосим-Жўмарт Кемелевич, соҳага туртки бериш учун стартаплар ва илмий лойиҳаларга ҳисоблаш қувватини имтиёзли шартларда тақдим этиш таклиф қилинади. Стартаплар, НИОКР ва давлат органлари учун бепул, маҳаллий йирик IT-компанияларга 50 фоиз чегирма билан, хорижий мижозларга эса бозор шартларига кўра берилса.


Абдумалик Сарманов таржимаси