Бош вазир иқтисодий сиёсат бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди

Бош вазир иқтисодий сиёсат бўйича кенгаш йиғилишини ўтказди

Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида ўтказилган Иқтисодий сиёсат кенгаши йиғилишида Қозоғистонга хорижий инвестициялар оқимини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Мутахассислар хусусий бизнесни ривожлантириш ва хорижий сармояни жалб қилиш бўйича таклифларни тақдим этди. Йиғилишда жаҳон бозорларидаги вазият, Қозоғистоннинг саноат сиёсатини такомиллаштириш ташаббуслари кўриб чиқилди. Нохомашё секторини ривожлантириш, экспортни кенгайтириш, стратегик инвесторларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Бош вазир масъул давлат органларига тақдим этилган таклифларни таҳлил қилишни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси