Экспертлар Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ёшларга аталган китоби аҳамиятини таъкидлади

Экспертлар Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ёшларга аталган китоби аҳамиятини таъкидлади

«Қозоғистон ёшлари давлат тараққиётининг янги тарихий босқичига тайёр бўлмоғи лозим. Унда билим ва компетенциялар амбициялардан юқорироқда туриши шарт». Президентнинг мана шу сўзлари янги авлод учун маънавий маёқ бўла олиши айтилди. Бу фикр «Адолатли жамиятга – ҳақиқат сўзлари» тўпламидан жой олган, китобда Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг 30 йиллик фаолияти давомидаги хулосалари жамланган. Экспертлар таъкидлашича, китоб мамлакат тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимизга аталган. Унда вақт қадри, ахлоқий маданиятни шакллантириш ва жамият учун муҳим масалаларни популизм билан адаштирмасликнинг аҳамияти ҳақида сўз боради.

Бауиржан Атауов, Ғарбий Қозоғистон вилояти Ижтимоий кенгаши раиси:

– Китобда хотирдамликни қандай сақлаш, пухта ўйланган қарорлар қабул қилиш ва мўлжалдан адашмаслик борасидаги фикрлар тўпланган. Ўйлайманки, ҳар биримиз атрофимиздагиларга ҳурмат билан ёндашсак, ўз устимизда ишласак ва юрт келажаги учун қайғуриб, ўз ишимизни бажарсак, жамиятимиз фақат яхшиланиб боради.

Абдумалик Сарманов таржимаси