Эксперт: Инсон капиталини ривожлантириш – давлатнинг стратегик устуворлиги

Эксперт: Инсон капиталини ривожлантириш – давлатнинг стратегик устуворлиги

Таълим, фан ва инновацияларни ривожлантириш - давлатнинг стратегик устувор йўналиши. Бу Қозоғистоннинг янги Конституциясида белгиланган. «Замонавий дунёда инсон капиталининг аҳамиятини баҳолаб бўлмайди», деб ҳисоблайди «Бўлашақ» ҳамжамияти кенгаши раиси. Жанибек Катреновнинг фикрича, бугунги кунда малакали кадрлар тайёрлаш, уларнинг билим ва малакаси амалиётда қўлланилиши учун шароит яратиш муҳим. Тегишли салоҳият шаклланган. «Бўлашақ» дастурининг 13 минг нафардан зиёд битирувчиси иқтисоднинг турли соҳаларида меҳнат қиляти. Навбатдаги қадам - таълим дастурларининг ишлаб чиқариш талабларига мос бўлиши, илмий ишланмаларнинг амалиётда қўлланилишига эришиш учун университетлар, бизнес ва давлат ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат.

Жанибек Катренов, «Бўлашақ» ҳамжамияти кенгаши раиси:


– Конституциянинг учинчи моддасида таълим, фан ва инновацияларни ривожлантириш стратегик йўналиш эканлиги кўрсатилган. Бизнес ушбу таълим дастурларини шакллантиришда иштирок этди. Университетлар ишлаб чиқариш қандай талаб қўйиши, нимани кутаётганини тушуниши зарур. Давлат илм-фан ва инновациялар ривожланиши учун шароит яратиши керак.


Янги Конституция ёш олимлар ва уларнинг илмий изланишлари учун қўшимча имкониятлар очади. Мухтор Авезов номли Адабиёт ва санъат институти Қўлёзмалар ва матншунослик маркази директори шундай фикрда. Асқар Турғанбаев илм-фан соҳасини молиялаштириш, олий таълим муассасаларида узоқ муддатли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва малакали маҳаллий мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.


Аскар Турғанбаев, Адабиёт ва санъат институти Қўлёзмалар ва матншунослик маркази директори:


- Қўйилган катта мақсадларга эришиш йўлларини тўғри белгилаш жуда муҳим. Масалан, ҳар қандай илмий лойиҳа ҳам икки-уч йилда натижа беравермайди. Узоқ муддатли тадқиқотлар ҳам зарур. Яхши олим кўп йиллик меҳнат натижасида шаклланади. Шунинг учун ҳозирги кунда ёш олимларни тайёрлаш, уларнинг ривожланиши учун рағбат ва шароит яратиш муҳим.


Абдумалик Сарманов таржимаси