ЕИда Қозоғистондаги ислоҳотлар ижобий баҳоланди

ЕИда Қозоғистондаги ислоҳотлар ижобий баҳоланди

Қозоғистонда давлат институтларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик мулоқотини ривожлантириш, давлат бошқаруви самарадорлигини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг янги босқичига қадам қўйилди. Европа Иттифоқи мамлакатдаги ушбу ўзгаришларни юқори баҳолаб, Қозоғистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор. Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси Алешка Симкич маълум қилишича, Европа бизнеси учун аниқ қоидалар ва давлат органларининг барқарор ишлаши муҳим аҳамиятга эга. Қозоғистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқалар кенгайиб бормоқда. Товар айирбошлаш ҳажми 45 миллиард доллардан ошди. Сўнгги 20 йил ичида Европа компаниялари иқтисодиётимизга 200 миллиард доллардан зиёд сармоя киритди. Бугунги кунда Қозоғистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари энергетика, транспорт, рақамли технологиялар, муҳим минераллар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда.


Алешка Симкич, Европа Иттифоқининг Қозоғистондаги элчиси:


- Биз ҳали вице-президентнинг Бош вазир ва ҳукумат билан қандай ҳамкорлик қилишини, Қурултой қандай ишлашини кўришимиз керак. Янги тайинловлар давом этмоқда. Шу сабабли конституциявий ўзгаришлар жараёнини кузатиб боряпмиз. Биз Қозоғистон демократик йўлдан боришда давом этишига умид қиламиз ва ишонамиз.


Абдумалик Сарманов таржимаси.