Қозоғистон
Каспий денгизини мажмуавий ўрганиш учун бир
миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратди. У денгиз мониторинги учун ускуналар сотиб олиш,
шунингдек, гидробиология ва гидрокимё лабораторияларини жиҳозлаш учун сарфланади. Каспий денгизи илмий-тадқиқот институти
21 та станцияга иккита денгиз экспедицияси жўнатиш, қирғоқдаги 22 та нуқтада ер усти тадқиқотлар ташкил этишни ўз ичига олган дастур ишлаб чиқди. Бу ишлар йил охиригача давом этади. Ҳозир 50 та параметр бўйича денгиз, 26 та параметр
бўйича соҳил ҳудуди назорат қилиняпти.
Шунингдек, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига
кўра, Қозоғистон Каспийбўйи давлатлари бўйича қўшма
дастур тайёрлашда давом этмоқда. Мақсад: Каспий экотизимини ўрганиш, шароитга мослашиш ва сақлаб қолиш
учун мамлакатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш.
Даулет
Есмағамбетов, Қозоғистон
Республикаси Экология ва табиий захиралар вазирлиги Экологик маданият ва сиёсат департаменти директори:
- 6 августдан бошлаб Манғистау вилоятида
экология, фан ва инновациялар масалаларига бағишланган бир қатор халқаро
тадбирлар ўтказилмоқда. Иштирокчилар
экологик лойиҳаларни муҳокама қилади, хакатонлар, илмий сессияларда иштирок
этади, тадқиқот натижаларини тақдим этади. Тадбирларда Каспийбўйи давлатлари -
Озарбайжон, Россия, Эрон, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари - Туркманистон,
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари иштирок этяпти. Кўнгиллилар,
экофаоллар, олимлар, экспертлар ва ёшлар уларга ҳамкорлик қилмоқда.
Эслатамиз, сўнгги икки ярим йил ичида денгизга 35
миллиард куб метрдан зиёд
сув
келиб тушган. Жорий йил бошидан буён Урал ва Қигач дарёлари орқали 6 миллиард
куб метр сув йўналтирилди. Олимлар фикрича, қуйилаётган сув оқими ортиб
бормоқда.
Мансия
Есенаманова, Х. Дўсмухамедов номли
университет
профессори:
-
Айниқса, Шимолий Каспийни алоҳида таъкидлаш мумкин. У жуда саёз, сув кам. Сув бизга асосан Волга
дарёсидан келади, аммо ҳозир унинг камайиши кузатилмоқда. Урал дарёсидан
келадиган сув у қадар кўп эмас.

