Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев вице-президент Ерлан Қариннинг ички сиёсатдаги устувор вазифалар ижроси, шунингдек, Қурултойнинг биринчи чақириқ илк сессияси ҳамда Қозоғистон Халқ Кенгашининг дастлабки сессиясида илгари сурилган президентлик ташаббусларининг амалга оширилиши юзасидан ҳисоботини тинглади. Хусусан, вице-президент конституциявий қадриятларни тушунтириш ва оммалаштириш, «Таза Қазақстан» лойиҳасининг амалга оширилиши, янги ижтимоий ахлоқни шакллантириш, «Қонун ва Тартиб» тамойилини илгари суриш ҳамда «Ҳалол фуқаро» тарбия дастурини жорий этиш борасидаги саъй-ҳаракатларга тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, давлат раҳбарига ички сиёсат фаолиятининг асосий йўналишлари, жумладан, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, болалар ҳуқуқ-манфаатларини таъминлаш, давлат ахборот сиёсатини такомиллаштириш борасида ҳам ахборот берилди. Учрашув якунида Қосим-Жўмарт Тўқаев бир қатор муҳим топшириқлар юклади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

