Бокуда ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тоний билан учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳамда шериклик истиқболлари, шунингдек, қўшма инвестиция ва энергетика лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро кун тартибидаги масалалар, шу жумладан Яқин Шарқдаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

