Йил охиригача «Дарбаза-Мақтаарал» янги темир йўл линияси бўйлаб ҳаракат очилади. Асосий йўл узунлиги 128 километр. Тупроқ ишлари 98 фоизга бажарилди, 105 километрдан ортиқ рельс-шпал панжараси ётқизилди. Октябрь ойида ер плотносини шакллантириш, асосий темир излар туташтириш ишлари якунланиши режалаштирилган. 29 та кўприк қурилди ва 129 та сув қувуридан 124 таси ўрнатилди. Объектда 1 минг 800 дан зиёд ишчи ҳамда мингга яқин техника воситаси ишламоқда. Янги йўналиш Ўзбекистон темир йўлларига уланади, Сариоғоч-Тошкент участкасига тушаётган юкламани камайтиради, тармоқ қувватини оширади. Лойиҳа, шунингдек, Қозоғистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига транзит юк ташиш имкониятларини кенгайтиради.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

