БМТ Қозоғистоннинг аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилишдаги ютуқларини эътироф этди

БМТ Қозоғистоннинг аёллар ҳуқуқларини муҳофаза қилишдаги ютуқларини эътироф этди

БМТ экспертлари Қозоғистонда аёллар ҳуқуқлари ҳимоясидаги илғорликни қайд этиб ўтди. Бу ҳақда Женевадаги ташкилот Қўмитаси йиғилишида тилга олинди, унда мамлакатимиз вакили тегишли конвенцияга қандай амал қилинаётгани тўғрисидаги докладни тақдим этган. Зўравонликка қарши кураш, аёлларнинг қарор қабул қилишдаги иштирокини кенгайтириш ва уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш чоралари муҳокама марказида бўлди. Қишлоқ жойларда яшовчи аёллар, ногиронлиги бўлган, бошқа заиф қатламларга доир хотин-қизлар ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратилди. Қозоғистонда оила масалалари бўйича ваколатли вакил Снежанна Имашева таъкидлаганидек, муҳокама келгуси фаолият учун йўналишларни белгилаб олишга замин яратди.

Снежанна Имашева, Қозоғистон Республикаси Оила масалалари бўйича ваколатли вакили - Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия раиси ўринбосари:

 – Улар Қозоғистонда аёлларга нисбатан зўравонликка тааллуқли айрим жиноят бўйича моддалар кескинлаштирилганидан хабардор қилинди. Бизда сталкинг, никоҳга мажбурлаш каби янги моддалар жорий этилганини маъқуллашди. Комиссия асосий масалаларни аниқ айтиб ўтди. Қайси ўринларда кўпроқ саъй-ҳаракат қилиш, балки янги қонунлар, янги дастурлар қабул қилиш, стратегик сиёсатни такомиллаштириш лозимлигини кўрсатиб берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси