Астанада БМТ куни муносабати билан «Glocal: Оламшумул мақсадлар. Инсонлар тақдири» кўргазмаси очилди

Астанада БМТ куни муносабати билан «Glocal: Оламшумул мақсадлар. Инсонлар тақдири» кўргазмаси очилди

Астанада БМТнинг 81 йиллигига бағишланган "Glocal: Оламшумул мақсадлар. Инсонлар тақдири» фотокўргазмаси очилди. Унда қозоғистонликларнинг 30 та портрети ва шахсий ҳикоялари тақдим этилган. Улар орасида биохилма-хилликни асраб-авайлаётган олимлар, экологик ечимларни таклиф этаётган ёш ихтирочилар, мактаб ўқувчиларининг таълимга қизиқишини оширувчи педагоглар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар бор. Улар – ўз меҳнати билан мамлакатнинг барқарор ривожланишига, БМТ мақсадларига эришишга ҳисса қўшаётган қозоғистонликлар. Кўргазма сайёра, фаровонлик, одамлар, тинчлик ҳамда ҳамкорлик йўналишларини акс эттиради.

Саранго Раднарагча, БМТнинг Қозоғистондаги доимий координатори:

- Барқарор ривожланиш мақсадлари ҳар бир инсонга таъсир кўрсатади, кундалик ҳаёт билан бевосита боғлиқ. У таълим ҳамда соғлиқни сақлаш тизимларидан фойдаланиш, ижтимоий ҳимоя, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, муносиб меҳнат шароитлари ва ҳамкорликни ўз ичига олади. 17 та мақсаднинг ҳар бири одамлар эҳтиёжини акс эттиради. Кўргазманинг асосий ғояси - ҳатто кичкина, маҳаллий ташаббуслар ҳам турмушни яхши томонга ўзгартиради. Дастурларимиз ёрдам берган одамларнинг ҳикоялари бундай ҳаракатлар глобал мақсадларга қандай ҳисса қўшишини яққол кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.