Бельгияликлар қироли ва қироличаси Қозоғистон олимлари ишланмалари билан танишди

Бельгияликлар қироли ва қироличаси Қозоғистон олимлари ишланмалари билан танишди

Хомашё қазиб олиш ва чуқур қайта ишлашдан тортиб юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача: Қозоғистон билан Бельгия ўта муҳим минераллар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Қирол Филипп, қиролича Матильда ҳамда Бош вазир Ўлжас Бектенов Қозоғистон-Бельгия давра суҳбатида ушбу масалаларни муҳокама қилди. Томонлар гидрометаллургия, саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва фойдаланиш соҳаларини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқди. Қазилма бойликларни рақамлаштириш, фан билан саноат ўртасидаги алоқани мустаҳкамлашга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Логистика ва Транскаспий транспорт йўналиши имкониятлари муҳим мавзу бўлди. Қироллик жуфтлигига қозоғистонлик олимларнинг ишланмалари тақдим этилди. Улар орасида маҳаллий литий ҳамда никелдан аккумулятор учун зарур материаллар олиш технологиялари, нодир ер элементларини тадқиқ қилиш, шунингдек, машина таржимаси, KAZ-LLM тил модели ва робототехника лойиҳалари бор. Томонлар сунъий идрок ечимлари интеграция қилиш кашфиётларни саноатга жорий этиш учун истиқболлар очишини таъкидлади. Қирол Филипп билан қиролича Матильда Назарбаев университетнинг Фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.