Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Мактуби
рўёбга чиқиши Қозоғистонда ишлаб чиқариш саноатини ривожлантиришга кучли туртки
берди. Жорий йилнинг 7 ойида соҳада 9 фоизли ўсишга эришилди, 18,8 триллион
тенге қиймтаида маҳсулот чиқарилди. Қайта ишланган маҳсулот улуши 47 фоизгача
ўсди ва тоғ-кон сектори улушидан ошди. Машинасозлик энг юқори суръатларни
намойиш этди. Унда ўсиш 22 фоизга тенг. Кимё ва енгил саноат, қурилиш
материаллари ишлаб чиқаришда ҳам ижобий динамика кузатиляпти. Мамлакатдаги янги
корхоналар сони кенгайиб бормоқда. Жорий йилда 1,7 триллион тенге қиймтага эга
200 та саноат лойиҳаси рўёбга чиқиши режалаштирилган. Бугунги кунгача 84 та
ишлаб чиқариш ишга туширилиб, 6 мингга яқин иш ўрни яратилди. Корхоналар тўлиқ
қувватга чиққанидан кейин йилига 1,5 триллион тенге қийматга эга маҳсулот
беради, унинг учдан бир қисми экспортга йўналтирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

