Жорий йилнинг етти ойида Қозоғистон билан Уммон ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 300 минг доллардан ошди. Мамлакатимиз автомобиллар учун бутловчи қисмлар, электр жиҳозлари ва пластмасса буюмлар етказиб бера бошлади. Экспорт ҳажми 92 минг долларни ташкил этди. Импорт 213 минг долларга етиб, 2,5 марта ошди. Уммондан парфюмерия ҳамда косметика маҳсулотлари, шунингдек, мис рудаси ва концентратлари келтирилади. «Айни вақтда, иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти жуда кенг», дейди таҳлилчилар. 2005 йилдан буён Уммондан Қозоғистонга, шу жумладан, нефть-газ саноатига, 253 миллион доллардан зиёд бевосита инвестиция кириб келди. Томонлар тадбиркорлик алоқаларини янада фаоллаштириш, ўзаро савдони кенгайтириш ниятида. Истиқболли йўналишлар қаторига ушбу давлат бозорига Қозоғистон қишлоқ хўжалиги, саноат маҳсулотларини етказиб бериш киради.
Алишер Базарбаев, Иқтисодий тадқиқотлар институти Жаҳон иқтисодиётини тадқиқ этиш маркази директори ўринбосари:
- Қозоғистон дон, ун, гўшт билан бирга бошқа маҳсулотлар экспортини кўпайтира олади. Бундан ташқари, ҳозир бизнес учун янада қулай шароитлар яратилмоқда. Ҳукуматлараро комиссия иши фаоллашди, қўшма тадбиркорлар кенгаши ва институционал жамғарма ташкил этиш муҳокама қилиняпти. Қозоғистон Форс кўрфази ва Ҳинд океани бозорларига чиқиш йўли сифатида Уммон портларига қизиқиш билдирди. Бунда Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон орқали денгизга ўтиш мумкин.
Абдумалик
Сарманов таржимаси

