Астанада энергетика соҳасидаги илғор ишланмалар тақдим этилди

Астанада энергетика соҳасидаги илғор ишланмалар тақдим этилди

Замонавий аккумуляторлар ишлаб чиқариш ва водород энергетикасини ривожлантиришда Қозоғистон хомашёсидан фойдаланиш мумкин. Ушбу лойиҳа маҳаллий олимлар томонидан Астана шаҳрида бўлиб ўтган INESS-2026 халқаро конференциясида тақдим этилди. Тадбир Европа, Осиё, Африка ва Американинг 10 тадан кўпроқ мамлакатларидан келган жаҳон экспертларини бирлаштирди. Улар яқин йилларда энергетика соҳасини ўзгартириши мумкин бўлган ишланмаларни муҳокама қилди. Замонавий аккумуляторлар, энергия сақлаш тизимлари, сунъий идрокдан фойдаланадиган технологиялар, «ақлли» сенсорлар ва экстремал шароитларда ишлашга қодир материаллар диққат марказида. Тадқиқотчиларнинг фикрича, айнан шундай ечимлар жаҳон энергетикаси ва юқори технологияли саноатнинг ривожланишига асос бўлади.

Алия Муқанова, Nazarbayev Universty етакчи илмий ходими:

– Турли технологиялар ва энергетика учун ноёб ер металларидан фойдаланилади. Биз бу борада фаол ишламоқдамиз, яқин келажакда дастурни ишга туширамиз. У водород энергетикаси учун катализаторларда, биз ҳозир фаол равишда илгари сураётган, ишлаб чиқаётган ва ишлаб чиқаришга яқинроқ даражага кўтармоқчи бўлган моддаларда қўлланилади.

Конференцияда 100 тадан зиёд илмий ишланмалар тақдим этилди. Улар орасида хорижий тадқиқотчиларнинг лойиҳалари ҳам бор. Россиялик олимлар сувни электролиз қилиш орқали «яшил» водород олиш технологиясини тақдим этди. У қайта тикланадиган манбалар энергиясини ишлатади, экологик тоза ёнилғи ишлаб чиқариш имконини беради. Сунъий идрок бунинг учун энг мос материаллар танлашга ёрдамлашади, Натижада, технология арзонлашади, унинг самарадорлигини ортади.

Сергей Левченко, Сколково фан ва технологиялар институти энергетика технологиялари маркази доценти:

- Агарда электр энергияси яшил манбалардан олинса, водород карбонат ангидрид ва иссиқхона газлари чиқармасдан олинади. Қозоғистонга «яшил» водород керак бўлса, биз ишлаб чиқараётган материалларимиз бунга қўл келиши мумкин. Водород турли соҳаларда керак. унинг ўзини может ҳам ёнилғи сифатида ишлатиш мумкин. Водородни энергетикада, кимё саноатида ишлатиш имкони бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси