Қозоғистон ва Арманистон муносабатларнинг янги босқичига ўтмоқда. Юксак даражадаги ўзаро ташрифлардан сўнг Астана ва Ереван стратегик ҳамкорлик ўрнатилганини эълон қилди, давлатлар ўртасидаги маҳсулот айланмаси сўнгги йилларда деярли тўрт карра ўсган. «Life of a Diplomat» кўрсатувининг бу галги меҳмони — Арманистоннинг Қозоғистондаги элчиси Армен Гевондян. Ушбу ҳамкорлик амалда – савдо, логистикада, таъилм, маданият ва одамлараро алоқаларда қандай ишлаши лозимлиги ҳақида сўз юритилди.

