Сув Қозоғистон келажаги учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат
хавфсизлиги, саломатлик, иқлим ва қўшни давлатлар билан муносабатларда асосий
муаммолардан бирига айланади. «Life of a Diplomat» дастурининг бу галги меҳмони — ФАОнинг Қозоғистондаги сув
захиралари бошқаруви бўйича тадқиқотчиси Мило Стокер бўлди. Нима учун
Қозоғистонда сув исрофини камайтириш муҳимлиги, сунъий идрок сув захиралари
бошқарувида қандай кўмаклашаётгани ва Марказий Осиёда сув дипломатияси қандай
роль ўйнаши хусусида сўз борди.

