Астанада ўтказилган «C5+1» анжуманида экспертлар Марказий Осиёда сунъий идрокни ривожлантириш механизмларини муҳокама қилмоқда. Қатнашчи давлатлар шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳамда рақамли соҳани тартибга солиш бўйича янги ёндашувларни ўз ичига олган лойиҳаларга устуворлик беради. АҚШ Марказий Осиёда киберхавфсизлик ва рақамли молия секторини равнақ топтириш, муҳим инфратузилмани ҳимоя қилиш, маълумот марказлари яратиш учун 5 миллион доллар ажратди. Минтақадаги бошқа рақамли стартапларни ҳам қўллаб-қувватлади.
Марк Кэмерон, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари:
- Биз ёрдамни грантлар шаклида тақдим этамиз, чунки бу йўналишда хусусий компаниялар етакчи роль ўйнаши керак, деб ҳисоблаймиз. Қўшма Штатлар Марказий Осиёдаги истиқболларга қизиқиш билан қарайди. Биз хусусий компанияларни қўллаб-қувватлайдиган, электрон ҳукуматни такомиллаштиришга ҳисса қўшадиган ташаббусларни амалга оширишга умид қиламиз. Ўйлайманки, биргаликда ишлаш учун турли имкониятлар мавжуд.
Бахтиёр Мухаметқалиев, Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири ўринбосари:
- Ўтган йили Оқ уйда «C5+1» форматидаги биринчи саммит бўлиб ўтганди, у ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди. Навбатдаги вазифамиз - ушбу асосни янада тезроқ ривожлантириш, Марказий Осиёнинг жаҳон технология бозоридаги мавқеини мустаҳкамлашдан иборат. Бунинг учун бирга ҳаракат қилиш керак. Инфратузилма, истеъдодларни, лойиҳалар, маълумотларни бирлаштириш зарур. Энг муҳими, учрашувлар аниқ натижа бериши лозим. Қозоғистон шу тарзда иш олиб боришга тайёр.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

