Қозоғистонликларнинг қарийб 87 фоизи Президентга ишонади. Йил давомида бу кўрсаткич 3 фоизга ошди. Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти ўтказган сўров натижалари шундан далолат беради. Фуқароларнинг 66 фоизи Давлат раҳбари ташаббусларини мунтазам ёки вақти-вақти билан кузатиб боради. Бир палатали Қурултойга ўтиш, 2026 йилни Рақамлаштириш ва сунъий идрок йили деб эълон қилиш, шунингдек, «Миллий жамғарма - болаларга» маблағларидан уй-жой ва таълим учун фойдаланиш ташаббуслари энг кўп маъқулланди. Технологик тараққиёт, атом энергетикаси, таълим ва илм-фан соҳалари катта қизиқиш уйғотмоқда. «Taza Qazaqstan» дастури доирасидаги лойиҳалар алоҳида қайд этилди. Тадқиқот мамлакат фуқароларининг давлат тузилмаларига бўлган барқарор ишончини, мамлакатдаги вазиятни ижобий қабул қилишини кўрсатди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

