Қозоғистон Президенти барча даражадаги маслихатларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Республика Конституциясининг 88-моддаси 5-бандига мувофиқ, Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу масала бўйича Бош вазир ва Қурултой раиси билан кенгашди. Депутатлар корпуси янгиланиши вакиллик органлари ишини кучайтириш имконини беради. Марказий сайлов комиссиясига барча даражадаги маслихат депутатларининг навбатдан ташқари сайловига тайёрланиш ҳамда уни ўтказиш учун зарур чоралар кўриш топширилди. Марказий Сайлов комиссияси маълум қилишича, сайловлар 29 ноябрь куни бўлиб ўтади. Тасдиқланган тақвим-режага мувофиқ, номзодларни кўрсатиш 14 октябрда бошланади, сайловолди ташвиқот 28 ноябрь куни ярим тунда якунланади. Овоз беришнинг якуний натижалари 3 декабргача эълон қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

