Жорий йилда Қозоғистон фойдали қазилма конларини
қидиришга 40 ярим миллиард тенгедан зиёд маблағ ажратди. Унинг катта қисми
геологик ссуратга олишга, қолгани
сейсмик қидирувга йўналтирилади. Яқин 2 йилда ушбу мақсадларда сарфлаш учун Ҳукумат захирасидан 110 миллиард тенге ажратилади. Мутахассислар олтин,
мис, полиметалл, нодир ер элементлари, литий, вольфрам ва молибден захиралари борлиги тахмин қилинган ҳудудларда 20 та лойиҳани
бошлади. 25 та объектда ишлар бир вақтда якунланади. Кам ўрганилган чўкинди ҳавзалар - Шимолий Тўрғай ва Шу-Сарисувда олтита сейсмик қидирув лойиҳаси ишга
тушади. Тадқиқотлар 2 миллион квадрат километрдан зиёд ҳудудни қамраб олади. Аэрогеофизик ва геокимёвий тадқиқотлар, лаборатория
таҳлиллари, Ерни масофадан зондлаш маълумотларини дешифровка қилиш, бурғулаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Руслан Иснязов, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги Геология
қўмитаси бош эксперти:
- Энди янада батафсил, 50 мингга бир масштабида суратга олишга ўтамиз. Қозоғистон бўйлаб кенг кўламли суратга олиш ишлари амалга оширилади. Натижаларни олганимиздан сўнг, суратларни қайта ишлашда сунъий идрок воситаларидан фойдаланилади. Кейин ушбу участкалар ва фойдали қазилмала бўйича прогноз чиқарилади. Разведка ва қидирувга амалга оширилади. Участкалардаги захиралар ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

