Қурултой сайловларига 250 нафардан зиёд хорижлик кузатувчи келади

Қурултой сайловларига 250 нафардан зиёд хорижлик кузатувчи келади

Қозоғистондаги Қурултой депутатлари сайловига тайёргарлик ва овоз бериш жараёнини халқаро ташкилотлар ва турли давлатлардан келган 250 нафардан зиёд вакил кузатиб боради. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси куни кеча тўққизта хорижий давлат ва тўртта халқаро ташкилот вакиллари бўлган яна 155 нафар халқаро кузатувчини аккредитациядан ўтказди. Улар орасида EХҲТ ва КХШТ Парламент ассамблеялари, шунингдек, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси кузатувчилар миссияси вакиллари бор. Россия, Озарбайжон, Арманистон, Иордания, Қирғизистон, Молдова, Мьянма, Руминия ва Украина вакиллари ҳам аккредитациядан ўтди. Марказий Сайлов комиссияси маълумотлар аккредитация бўйича таклифларга қараб янгиланишини билдирди.


Мухтар Ерман, Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари:


– Ушбу халқаро миссиялар таркибида Австрия, Албания, Озарбайжон, Беларус, Бельгия, Босния ва Герцеговина, Германия, Испания, Италия, Қирғизистон, Латвия, Люксембург, Венгрия, Нидерландия ва бошқа 29 давлатдан 74 нафар парламент аъзоси фаолият юритмоқда.


Абдумалик Сарманов таржимаси