Қозоғистонда 23 август куни бўлиб ўтадиган Қурултой
депутатлари сайлови халқаро кузатувчилари сони ортиб бормоқда. Марказий сайлов комиссияси
томонидан 7 та давлат ҳамда 9 та халқаро ташкилот ҳамда миссияларнинг яна 405 нафар вакили аккредитациядан
ўтказилди. Натижада кузатувчиларнинг умумий сони 656 нафарга етди. Улар орасида
120 нафардан кўпроқ хорижий парламентлар аъзоси бор. Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, аккредитация учун аризалар қабул қилиш 17 август куни якунланади. МСК
вакиллари Қурултойга биринчи сайловлар халқаро ҳамжамиятда катта қизиқиш
уйғотаётганини таъкидлади.
Мухтар Ерман, Қозоғистон Республикаси Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари:
-
3 август куни парламентлардан 74 нафар депутатни
аккредитациядан ўтказгандик. Бугунги кунда
Европа кенгаши Парламент ассамблеясидан 29 нафар депутатни рўйхатга олдяпмиз. Бу - Европа
қитъасининг 15 та етакчи давлати вакиллари.
Туркий давлатлар парламент ассамблеясига аъзо
3 та давлатдан 10 нафар депутат ҳам жараённи кузатади. Шунингдек, МДҲ парламентлараро
ассамблеяси таркибига кирувчи депутатлар ҳам бўлади.

