Қурултой сайлови: Қозоғистонликлар ўз уйида овоз бера олади

Қурултой сайлови: Қозоғистонликлар ўз уйида овоз бера олади

Қурултой депутатлари сайлови куни қозоғистонликлар ўз фуқаролик фаоллигини уйдан чиқмасдан ҳам намоён этиши мумкин. Узрли сабабларга кўра сайлов участкасига кела олмайдиган сайловчиларга шундай имконият берилади. Соғлиги яхши бўлмаган, оиласининг бемор аъзосини парвариш қилаётган, олисдаги аҳоли пунктларида яшаётганлар 23 август куни соат 12:00 гача участка сайлов комиссиясига ёзма ариза бериши лозим. Шундан сўнг сайловчи қошига кўчма қути билан келишади. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганида бюллетень берилади ва овоз бериш махфийлиги кафолатланади.


Абдумалик Сарманов таржимаси