Қурултой қатор халқаро шартномаларни ратификацяи қилди

Қурултой қатор халқаро шартномаларни ратификацяи қилди

Россиядан Қозоғистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб бериш бўйича ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тикланади. Қурултой тегишли баённомани ратификация қилди. Унга кўра, икки давлат ваколатли органлари ўртасида ахборот алмашиш ва нефть маҳсулотларини божсиз импорт қилиш имконияти сақланиб қолади. Ушбу келишув Қозоғистон ички бозорини авиация ёилғиси каби нефть маҳсулотлари билан таъминлаш, жорий йилнинг ўзида 30 миллиард тенгега яқин бож тўловларини тежаш имконини беради.

Ерлан Ақкенженов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазири:

- Қозоғистон учун ушбу битим энергетика хавфсизлиги ҳамда ички нефть маҳсулотлари бозори барқарор ишлашини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. У икки давлат ваколатли органлари фаолиятини мувофиқлаштириш учун халқаро-ҳуқуқий асос яратади, нефть маҳсулотлари балансларини шакллантириш, айрим турлари тақчиллиги хавфи юзага келганда зарур чоралар кўриш имконини беради.

Қозоғистон ва Сербия ҳарбий-техник ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Шунингдек, Қурултой Қозоғистон билан Сербия ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Ҳужжат ҳарбий маҳсулотлар, шу жумладан, қурол-яроғ, ҳарбий техника, интеллектуал фаолият натижаларини ўзаро етказиб беришни, шунингдек, ахборот ва ҳужжатлар алмашишни кўзда тутади. Битим Қозоғистон мудофаа саноати мажмуасини янада ривожлантириш учун қўшимча имкониятлар яратади.

Абдумалик Сарманов таржимаси