Туркманистон виза расмийлаштириш ва миграция ҳисобини онлайн форматга ўтказди. Энди чет эл фуқаролари махсус рақамли хизмат - «migration.gov.tm» орқали ариза топшириши мумкин. Онлайн рўйхатдан ўтиш учун эса алоҳида сайт мавжуд. Платформалар ҳужжатларни масофадан топшириш имконини беради. Бу чет эл фуқароларининг мамлакатга кириш ҳамда бўлиш тартибини соддалаштиради. Сайёҳлар, тадбиркорлар ва дипломатлар учун янги ечимлар мавжуд. Миграция тизимини рақамлаштириш ҳужжатларни расмийлаштириш вақтини қисқартириши, шунингдек, қоғоз ҳужжат айланишини камайтириш мўлжалланган.
Муҳд Сухаймий бин Аҳмад Тажуддин, Малайзиянинг Туркманистондаги элчиси:
- Электрон виза жорий этилиши Туркманистонга ташриф буюрмоқчи бўлганлар учун ажойиб янгилик. У сайёҳлар, халқаро анжуманлар ва ҳукумат учрашувларига ташриф буюрувчилар учун саёҳатларни сезиларли даражада осонлаштиради. Туркманистоннинг халқаро тадбирлар ўтказиш ҳамда туризмни ривожлантириш маркази сифатидаги аҳамияти ортиб бормоқда. Электрон виза кўпроқ меҳмонларни жалб қилишга ёрдам беради.
Бердимират Чариев, Туркманистон Давлат миграция хизмати ҳарбий хизматчиси, лейтенант:
- Рақамли технологияларни жорий этиш мамлакатимиз фуқаролари ва чет эллик меҳмонларнинг вақтини сезиларли даражада тежаш учун замин яратади. Янги ечимлар туфайли хизматлар янада қулай, ҳужжатларни расмийлаштириш эса тез ҳамда осон кечмоқда. Бу хизмат кўрсатиш сифатини оширади ва давлат хизматлар тезкорлигини таъминлайди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

